Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Машҳур ҳинд модельери Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги туризм элчиси этиб тайинланди

Машҳур ҳинд модельери Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги туризм элчиси этиб тайинланди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Таниқли ҳинд модельери ва дизайнери, ўзининг шахсий брендига эга Риту Бери Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги «Маданият бўйича туризм элчиси» этиб тайинланди. Бу ҳақда Деҳли шаҳрида ўтган ўзбек мусиқаси ва модаси фестивали чоғида эълон қилинди, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Риту Берини ҳинд «Модалар қироличаси» ва «Ҳинд модасининг биринчи хоними» деб аташади. У Парижда чиқиш қилган биринчи ҳинд дизайнери ҳисобланади. Жаҳонга машҳур киноюлдузлар Никол Кидман, Летисия Каста, Мадҳури Диксит ва бошқалар Риту Бери яратган либосларни кийишади.

Шунингдек, у мода саноатида креативлик ва инновацияни тарғиб қилиш билан шуғулланувчи «The Luxury League» нотижорат ташкилотининг асосчиси саналади.

Фестивалда Р.Бери Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги «Маданият бўйича туризм элчиси» этиб расман эълон қилинди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси номидан расмий сертификат ва эсдалик совғалар топширилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг