Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллиард долларлик асарлар сотилади — тарихдаги энг йирик санъат асарлари аукциони

Миллиард долларлик асарлар сотилади — тарихдаги энг йирик санъат асарлари аукциони

Пол Аллен жамғармасида бўлган Пол Сезаннинг «Сент-Виктуар тоғи» картинаси 100 млн доллардан қиммат сотилиши кутилмоқда.

АҚШда тарихдаги энг йирик санъат асарлари кимошди савдоси ўтказилади, миллиард долларлик санъат асарлари сотилиши кутилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Microsoft ҳамасосчиси Пол Алленнинг жамғармасидаги асарлар кимошдига қўйилади. Боттичеллидан тортиб, XX аср импрессионистлари рассомлари Дэвид Ҳокни ва Рой Лихтенштейнлар ижодига мансуб картиналар сотилади.

АҚШда ноябр ойида ўтказиладиган аукционга жами 150 та санъат асари қўйилмоқда.

Christie's аукционлар уйи маълум қилишича, сотувдан тушган пуллар, Пол Аллен васият қилганидек, хайрияга сарфланади.

Пол Аллен тўрт йил муқаддам саратондан вафот этган. У 65 ёшда эди.

Пол Аллен.
Фото: Nastroy

Пол Аллен ва Билл Гейтс биргаликда 1975 йили «Microsoft» компаниясига асос солишган. Саратонга чалинганидан кейин Аллен акцияларнинг катта қисмини сақлаб қолган ҳолда компанияни тарк этишга мажбур бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг