Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўрдадаги фестивал. Байрамни сиз ҳам томоша қилинг (фото)

Ўрдадаги фестивал. Байрамни сиз ҳам томоша қилинг (фото)

Фото: Xabar.uz

Бугун Қўқондаги биринчи халқаро ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Аммо қўқонликлар ва шаҳар меҳмонлари учун байрам аллақачон бошланиб кетган.

Кеча кун давомида Қўқон шаҳри марказидаги Худоёрхон ўрдасидан одам узилмади. Ҳатто тунги соат 23.00да ҳам хиёбонда сайр қилиб юрганларни кўриш мумкин эди.

Ташкилотчиларга тасанно, очилиш маросими учун олиб борилаётган репетиция жараёнини халқ бемалол кузатишига шароит яратиб беришди. Истаган одам ижодкорлар ишини кузатиши мумкин. Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Биз ҳам бирров назар ташладик.


Ҳунармандларнинг ишини кузатиш эса ундан ҳам ёқимли. Бу ерда истаган ҳунарманднинг ишини нафақат кузатишингиз, балки истаган саволингизни беришингиз мумкин.

Сайр қилаётганлар орасида 3-4 ёшли болакайлар ҳам, нуроний отахон ва онахонлар ҳам бор. Чақалоғини кўтариб олган ёш оилаларни ҳам учратасиз. «Зўр жой бўлибди», — бундай гапни сайр қилиб, турли декорациялар фонида селфи тушиб юрган одамлар оғзидан кўп эшитасиз.

Xabar.uz сайти фестивални кузатишда давом этмоқда. Сиз ҳам кўринг, байрамни томоша қилинг...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг