Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Браво» ва Ҳалима Ибрагимова лицензиясидан айрилди

«Браво» ва Ҳалима Ибрагимова лицензиясидан айрилди

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан 26 февраль куни «Бадиий сўз санъати ва саҳна масъулияти» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда «Kun.uz» ёзмоқда.

Унда хабар берилишича, сўз усталари «BRAVO» гуруҳи ва Ҳалима Ибрагимоваларнинг лицензиялари «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан 2019 йилнинг 26 февраль кунидан амал қилиши тугатилган.

«Ўзбекконцерт» бунга сабаб сифатида санъаткорлар «лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилгани, яъни ўтказилган концерт дастурларида Муассасага топширилган сценарийдан четга чиқиб, миллий урф-одатларимиз, одоб-аҳлоқ, маънавий қадриятларга ёт бўлган, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали ўзбек сўз санъати обрўсига путур етказаётгани, ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига риоя этмаганини» келтирган.

Шунингдек «Гап йўқ триоси» – Сардор Тошмуҳамедов, Лалиддин Холматов ва Санжар Исабоевларга ҳам огоҳлантириш берилган.

«Ўзбекконцерт» раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров февраль ойи якунида «Ўзбекконцерт» кенгаши йиғилиши бўлиб ўтиши ва унда «Браво» жамоаси лицензиясини олиб қўйиш, қолдириш масаласи кўрилиши ҳақида гапирган эди.

Ҳалима Ибрагимованинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолари танқид нишонига айланган. Унинг мухлисларга муносабати маданиятсизлик деб топилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг