Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаршидаги тарихий-меъморий мажмуа ҳудудида бозор очилади

Қаршидаги тарихий-меъморий мажмуа ҳудудида бозор очилади

2020 йилнинг биринчи ярмида Қарши шаҳридаги Одина тарихий-меъморий мажмуаси ҳудудида миллий ҳунармандчиликнинг кўплаб йўналишларини ўзида мужассам этадиган замонавий ҳунармандлар бозори очилади. Бу ҳақда «Қашқадарё» газетаси телеграм каналида хабар тарқалди.

Президентнинг 2019 йил 28 ноябрдаги қарорига асосан ташкил этилажак бу замонавий бозор ўзига хос марказ вазифасини бажариб, у ерда халқ амалий санъати усталарининг савдо расталари билан бир қаторда миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазма зали ва галереяси ҳам бўлиши кўзда тутилмоқда.

Айни пайтда ҳунармандлар бозорига ташриф буюрадиган маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун фольклор-этнографик ансамблларининг дастурларини намойиш этиш, миллий қандолатлар ва ширинликлар таклиф қилиш йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг