Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рамиз Усмонов раҳбарлик лавозимига тайинланди

Рамиз Усмонов раҳбарлик лавозимига тайинланди

Куни кеча, 21 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва Маданият вазири Озодбек Назарбековлар иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига директор этиб тайинланди.

Қайд этилишича, шу кунга қадар мазкур лавозимда фаолият юритиб келган Маҳмуд Муродов нафақага кузатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг