Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таниқли рассом Қўқонда улкан кўза ва пиёла чизди (фото)

Таниқли рассом Қўқонда улкан кўза ва пиёла чизди (фото)

Фото: Xabar.uz

Андижонлик рассом Мурод Умар ўзининг 3D йўналишидаги расмлари билан кўпчиликка таниш. Унинг навбатдаги ижодий иши илк маротаба Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтаётган Қўқон шаҳрида яна бўй кўрсатди.

— Анжуманга ҳиссамизни қўшиш, миллий қадриятларимизни акс эттириш мақсадида шогирдим Хусниддин Байджуманов билан узоқ изландик, — дейди рассом. — Таклиф этилган кўплаб намуналар ичидан Қўқонга хос бўлган кўза ва пиёлани танладик ва унинг эскизини яратдик.

Фестивал ўтадиган ҳудуддаги бетон йўлакка туширилган тасвирнинг узунлиги 50 метр бўлиб, маълум масофа ва баландликдан суратга олинганида улкан кўза ва пиёланинг тик турган шакли пайдо бўлади. Ўзига хос санъат асари байрамона тарзда бошланган фестивал иштирокчиларига завқ-шавқ бағишлаб, пиёла ичида ёки кўзани ушлаб расмга тушувчилар сафи кенгаймоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг