Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UzHD телеканали фаолияти тикланди

UzHD телеканали фаолияти тикланди

Фото: «UzHD»

2017 йилда фаолияти маълум муддат тўхтатилиб, ўрнидаги частотада «Ўзбекистон 24» ахборот канали намойиш этилган UzHD телеканали яна ишга тушди. Бу ҳақда «Дарё»га хабар бермоқда.

Лойиҳа Ўзбекистонда рақамли телевидениени кенг ривожлантириш дастури доирасида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан амалга ошириляпти.

Айни дамда телеканалда «Яхши кайфият», «Оламга саёҳат», «Диёрим», «Анонслар», Music TV, «Олам» сингари лойиҳалар олиб борилмоқда. Шунингдек, телеканал эфир сеткасидан ўзбек тилига ўгирилган бадиий фильмлар, ҳужжатли фильмлар, дунё мусиқаси дурдоналари ўрин олган. Дастурлар орасидаги тўғри жойлашувни таъминлаш мақсадида Lux, Style, «Мусиқа» (жаҳон юлузлари клиплари), Bollywood Music, «Лаззат», «Буржлар», Beauty, «Об-ҳаво», «Танга қувват» сингари рукнлар ҳам киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг