Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хивадаги ёдгорликка ўрнатилган «Akfa» ромлар олдириб ташланди

Хивадаги ёдгорликка ўрнатилган «Akfa» ромлар олдириб ташланди

Фото: Маданият вазирлиги

Ўзбекистон Маданият вазирлиги «Facebook»да Хивадаги Тош-ҳовли мажмуасига ўрнатилган алюмин ромларнинг тарқалган суратига муносабат билдириб, бу иш билан прокуратура шуғулланишини маълум қилди.

Таъкидланишича, Ичан-қалъа музей қўриқхонасидаги мажмуага ўрнатилган алюмин ром Маданият вазирлиги илмий-эксперт кенгашининг рухсатисиз ўрнатилган ва шу боис ҳозирда олиб ташланган.

«Вазир топшириғи билан ҳужжатлар республика прокуратурасига оширилади, маданий мерос объектларига еказилган зарар учун айбдорлар жавобгарликка тортилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Euronews» канали 2016 йилда Тош-ҳовли саройи ҳақидаги репортажини бутун дунё бўйлаб эфирга узатган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг