Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Замонамизнинг энг таниқли бастакори — Эннио Морриконе вафот этди

Замонамизнинг энг таниқли бастакори — Эннио Морриконе вафот этди

Фото: «Italy4.me»

Италиялик машҳур бастакор Эннио Морриконе 91 ёшида вафот этди. «La Repubblica» ёзишича, йиқилиб тушганидан сўнг Рим клиникасига келтирилган Морриконе 6 июлга ўтар кечаси оламдан ўтган.

«Кинодаги энг яхши мусиқа бу — сиз тинглаётганингиз. Эшитилмайдиган мусиқа, у ҳар қанча яхши бўлмасин, фильмга керакмас», — деган эди маэстро.

Эннио Морриконе замонамизнинг энг таниқли, кино соҳасининг эса, ҳеч шубҳасиз, биринчи рақамли бастакори эди. Узоқ ва сермаҳсул фаолияти давомида у Италия, Испания, Франция, АҚШ ва Россияда суратга олинган 400 дан ортиқ фильм ва сериалларга мусиқа ёзган. Қанча саундтрек ёзганини ҳатто ўзи ҳам эслай олмаган, бироқ ҳисоб-китобларга кўра, ойига ўртача биттадан тўғри келади. Ўша машҳур «Яхши, ёмон, ёвуз», «Бир куни Америкада», «Профессионал» фильмлари ёки «Спрут» телесериали орқали қулоғимизда қолиб кетган мусиқаларни Морриконе басталаган.

Морриконе «Оскар», «Олтин глобус», «Грэмми» мукофотлари билан тақдирланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг