Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2022 йилда Ўзбекистонда инфляция 10 фоиздан 12,3 фоизгача тезлашди

2022 йилда Ўзбекистонда инфляция 10 фоиздан 12,3 фоизгача тезлашди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2022 йилда 5,7 фоизга ўсган, аммо ўсиш суръати 2021 йилга (7,4 фоиз) нисбатан пасайган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассиси Руслан Абатуровга кщра, бунга ноқулай ташқи шароитлар фонида асосий савдо шериклари бўлган мамлакатлардаги вазиятнинг турлича ривожланиши ҳам сабаб бщлган.

Жумладан, Қирғизистонда 2022 йилда ЯИМ 7 фоизга ўсган бўлса, 2021 йил охирида ўсиш 3,6 фоизни ташкил қилган. Қозоғистонда ўсиш суръатлари 2021 йилдаги 4,3 фоиздан 2022 йилда 3,1 фоизга пасайди. Мутахассисларнинг фикрича, Хитой ЯИМнинг ўсиш суръати ўтган йил охиригача секинлашди ва тахминан 3 фоизни ташкил қилди. Россия Федерацияси иқтисодиёти йил охирида можаро ва санкциялар фонида таназзулга юз тутди. Натижада, Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, январь-ноябрь ойларида Россия иқтисодиёти 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 фоизга камайди.

2022 йилда Ўзбекистонда инфляция 2021 йилдаги 10 фоиздан 12,3 фоизгача тезлашди. Бу, асосан, жаҳон миқёсида нархларнинг ошиши, Ўзбекистон бозорига асосий етказиб берувчи бўлган мамлакатларда маҳсулотлар таннархининг ошиши билан боғлиқ. Масалан, мамлакат импортнинг қарийб 20 фоизи тўғри келувчи Россияда инфляция 2021 йилда 8,4 фоиздан 2022 йилда 11,9 фоизгача ўсди. Худди шу даврда Қозоғистонда (Ўзбекистон импортининг тахминан 11 фоиз) инфляция 8,4 фоиздан 20,3 фоизгача ўсди.

Ўзбекистонда 2022 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи асосан 15,6 фоиз (2021 йилда – 13 фоиз) ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 10,7 фоизга (7,8 фоиз) ошди. Пуллик хизматлар нархларининг ўсиши 8,4 фоиз (7,7 фоиз) ўртача даражасида сақланиб қолди.

Йил охирида асосий капиталга инвестициялар 0,5 фоизга қисқарди. Шу билан бирга, марказлаштирилган инвестицияларни камайиш тенденцияси давом этмоқда, уларнинг ҳажми 23 фоизга пасайди. Ҳукумат томонидан кафолатланган хорижий инвестициялар, кредитлар ва кредитларни жалб қилиш бўйича меъёрий чекловлар уларнинг 33фоизга қисқаришига олиб келди. Шунингдек, бюджет маблағлари ҳисобидан инвестициялар 15 фоиздан кўпроққа камайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг