Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда «Cobalt» ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина капотида судраб кетди

Андижонда «Cobalt» ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина капотида судраб кетди

Андижон шаҳрида 19 ёшли «Cobalt» ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг талабларига бўйсунмасдан уни машина капотида судраб кетди. Ҳолат юзасида вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, ҳолат 2022 йилнинг 15 сентябрь куни тунги соат 21:58 да Андижон шаҳар Миллий тикланиш ва А.Темур шох кўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими билан содир бўлган. «Кобальт»  русумли 60 Т 302 UA автомашина ҳайдовчиси 2003 йилда туғилган фуқаро К.В ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмай кетиб юборган.

Фуқаро К.В.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва автомашина вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг