Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда қизни қутқармоқчи бўлган йигит чўкиб кетди

Андижонда қизни қутқармоқчи бўлган йигит чўкиб кетди

Андижонда сувга чўкаётган таниш қизини қутқармоқчи бўлган йигит ўзи каналга оқиб кетди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Таъкидланишича, 2023 йилнинг 5 май куни соат 18:00ларда Марҳамат тумани, Ғ.Ғулом МФЙ, Юксалиш кўчасида яшаган 2003 йилда туғилга Нишонбоев Алиёр Алижон ўғли Марҳамат тумани, Роҳат МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналига тушиб кетиб, оқиб кетиши натижасида сувга чўкиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан сўралган гувоҳларнинг кўрсатмасига кўра, Нишонбоев Алиёр Алижон ўғли Марҳамат тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи ўзига аввалдан таниш бўлган Г.Хўжамбердиевани сувга тушиб кетгани сабабли қутқариш мақсадида сувга тушганлиги атрофдаги одамлар томонидан Г.Хўжамбердиева қутқариб қолингани маълум бўлган.

А.Нишонбоевнинг жасади 2023 йил 8 май соат 11:30ларда Жанубий Фарғона каналининг Марҳамат тумани, Полвонтош МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг