Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бири ўзини поезд тагига ташлади, бошқаси эса жонига қасд қилди, лекин…

Бири ўзини поезд тагига ташлади, бошқаси эса жонига қасд қилди, лекин…

«17 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди», «18 ёшли қиз бедарак йўқолди», «Молхонада 2 нафар қиз осилган ҳолатда топилди» каби хабарларни бугун матбуотда тез-тез ўқиб турибмиз, бу хабарлар аламли ва инсон вужудини тирнайди. Ёшгина келиннинг ҳаёти беш минг сўмга баҳоланибди. Битта қўнғироқ навниҳол қизнинг номусига тенглаштирилибди. Бир оғиз маломат она ва унинг қизалоқлари ҳаёт-мамотини ҳал қилибди. Қизлар ҳаётида ўзгаришлар кўп, «қуруқ қошиқ оғиз йиртар» деганлардек, амалий натижалар ҳам бор. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 48 нафари ёки 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Сенатда эса бу кўрсаткич қарийб 25 фоизга етди, 1294 нафар хотин-қиз тадбиркорлик фолиятини бошлади.Аслида, аёлларга нисбатан бўлган муносабат жамиятнинг ривожланиш даражасини белгилайди. Аста-секин жамиятимизда қиз боланинг таълим-тарбияси, дунёқараши унинг сепидан кўра қадрлироқ эканини; тўйдан кейин фаровон турмушни режалаштириш, оддий маиший шароитларни яхшилаш, таълимга, маърифатга сармоя киритиш дабдабали тўй ўтказишдан кўра афзал кўрилаётгани; инсон қадр-қиммати, шаъни ўзгаларнинг фикридан муҳимроқ эканлигини тушуниб етишлари учун кўпроқ амалий қадамлар керак.

Европа иттифоқи томонидан 12 минг евро грандни қўлга киритган 23 ёшли Ҳилола Тўхтамуродова ҳақида мақола тайёрлашга ахд қилганимизнинг боиси, қийинчиликларга бўйин эгмаган ва аниқ мақсадлар билан ҳаракат қилаётган қизларни намуна қилиб кўрсатиш.  Ҳилола Тўхтамуродова «Дунё сен билан» номли Даун синдироми бор бўлган болаларни ҳунар ўрганишларига кўмаклашувчи ижтимоий лойиҳа муаллифи. Унинг ушбу ижтимоий лойиҳаси Европа Иттифоқи томонидан юқори баҳоланиб 12 минг евро маблағлари орқали молиялаштирилгани ўзбек қизлари учун фахр. Жорий йилнинг 20-23 март кунлари Қирғисизтон Республикасининг Бишкек шаҳрида ташкил этилган халқаро ёшлар фестивальида Ҳилола ҳам Даун синдироми бор болалар билан ишлашга қаратилган илмий методик қўлланмаси шунингдек, мамлакатимнизнинг 11 ҳудуддида 276 нафар «қуёшли болалар» га ҳунар ўргатгани ҳақида лойиҳа натижаси ва таҳлиларини хорижликлар билан бўлишди..

«Имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш кераклиги ҳақида кўп гапирилади. Аммо жамият улар билан мулоқотга қанчалик тайёр?» – дейди лойиҳа муаллифи даун синдиромли болалар жуда меҳрибон, сабрли ва оқкўнгил бўлади. Ҳеч қачон ёлғон гапиришмайди, ҳаммани бирдек яхши кўришади. Ўз оламларида яшашади. Улар –«қуёш болалари» яъни ҳар бири болакай қуёшли. Даун синдроми билан туғилган болаларда бошқа болаларга нисбатан ақлий ва жисмоний ортда қолиш кузатилади. Улар ўз оила аъзоларига ўхшагани билан юз тузилиши жиҳатидан ҳаммадан ажралиб туради. Касалликни даволаб бўлмасада, Даун синдроми билан туғилган болага махсус жисмоний ва ақлий муолажаларни ўтказиб, унинг ривожланишини яхшилаш, жамиятда ўз ўрни бўлиши учун имконият яратиб бериш мумкин.

Юртимизда бу каби болалар учун ижтимоий лойиҳалар тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда, ўтган йили БМТ нинг тараққиёт дастури иштирокчилари ўзбекистонлик опа-сингиллар Даун синдроми бўлган болалар учун мобил илова ишлаб чиққани эълон қилинган эди. Бундай илова ишлаб чиқишларига сабаб эса, 18-ёшли Настаринлар оиласида ҳам «қуёшли бола» дунёга келгани бўлган. «Укамиз туғилганида бу диагноз ҳақида етарлича маълумотга эга эмас эдик. Ота-онам шок ҳолатига тушишганди. Уларнинг тушкунликни енгиб ўтишлари жуда қийин кечди. Жамоатчилик фикри ҳам ёрдам бермади» шундан сўнг синглим билан «Sun child», яъни «Қуёш-бола» мобил иловасини ишлаб чиқдик. Дастурни такомиллаштириш ва уни дунё бўйлаб фойдаланишлари учун чет тилларида ҳам маълумотлар тўплаб дастур қамровини оммалаштириш мақсадидамиз.

Бири ўғил фарзанд кўролмагани учун қизлари билан ўзини поезд тагига ташлади. Бошқаси калтакларга чидолмай, ўзини осди. Қўшниларидан йўлкирага беш минг олганига дўппослашибди. Норасида қизнинг номусига теккан кимса жазосиз қолди, оиланинг зўравонга кучи етмади. Бироқ, шундай жараёнда ҳам темирдек иродаси ва гулдек нозиклиги билан ҳаракат қилаётган қизларни ҳам шундай тақдир кутишини унутмайлик.Қизларни қўллаб-қувватлашда фаол бўлинг, имконингиз бўлса – уларни тингланг ва уддалашига ишонтиринг. Ҳар бир ақлли инсон ортида – аёллар туришини ёддан чиқарманг ватандош.

Маржона Жўрақулова, 
Республика «Иттифоқ» сардори

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг