Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Будапештда Ўзбекистон Элчихонаси очилди

Будапештда Ўзбекистон Элчихонаси очилди

27 март, душанба куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Элчихонаси очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Дипломатик ваколатхонанинг очилиши бевосита Ўзбекистон Президентининг ташаббуси ва Венгрия ҳукумати раҳбарининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши туфайли амалга ошган.

Тадбирда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов, Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто, шунингдек, кенг жамоатчилик, сиёсий, ишбилармон доиралар вакиллари, маҳаллий ОАВ ходимлари иштирок этди.

Бахтиёр Саидов ўз нутқида Ўзбекистон очиқ, прагматик, тинчликсевар ташқи сиёсат юритаётгани, барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ривожланиб бораётгани, хусусан, Венгрия билан ҳамкорликни кенгайтириш мамлакат ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Петер Сийярто ҳам Ўзбекистон Элчихонасининг очилиши икки тинчликсевар мамлакатлар ўртасидаги алоқаларда кузатилаётган ижобий ўсишнинг тасдиғи эканини таъкидлади.

Элчихона биноси Будапешт шаҳрининг марказий ҳудудида жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг