Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ҳам қайси ҳудудларда электр йўқ бўлиши айтилди

Бугун ҳам қайси ҳудудларда электр йўқ бўлиши айтилди

Бугун Тошкент шаҳрининг Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида вақтинча электр ўчирилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилган:

Чилонзор туманининг «Боғистон» ва «Лутфий» МФЙлари айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Бектемир туманининг «Ийк ота» МФЙнинг Имон (Маърифат), Мевазор, Ораста ҳамда Тараққиёт кўчалари ҳудудида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Мирзо Улуғбек туманининг «Ш.Бурхонов», «Катта қорасув», «Бўз», «Алпомиш», «Подшобоғ» ва «Ялонғоч» МФЙлари ҳудудларида соат 09:00 дан 12:00 гача;

Яшнобод туманининг Янгиобод мавзеси, Авиасозлар 2-, 4-мавзеси, Тузел 2-, 3-мавзеси, 58-сонли Ҳарбийлар шаҳарчаси, Чилон ота, Алимкент, Элбек, Тўрткўл, Қорасув, Ховос ҳамда Бирлашган кўчалари ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, 6 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой ҳамда Яшнобод туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 18:00га қадар вақтинча ўчирилган эди.

5 июнь куни ҳам Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат 09:00дан 18:00га қадар вақтинча ўчирилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Энергетика вазирлиги ҳудудларда деярли ҳар куни чироқ ўчирилишини электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида амалга ошираётганини таъкидламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг