Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухоро шаҳрида озиқ-овқат дўкони ёниб кетди

Бухоро шаҳрида озиқ-овқат дўкони ёниб кетди

Бугун Бухоро шаҳридаги озиқ-овқат дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Маълум қилинишича, соат 09:25 да ФВБ навбатчилик қисмига Бухоро шаҳар M.Иқбол кўчаси йўл ёқасида жойлашган озиқ-овқат дўконидаги ёнғин тўғрисида хабар келиб тушган.

2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига 09:32 да етиб бориб, уни 09:45 да ўчиришган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Савдо дўконининг 24 квадрат метр майдонда шифт қисми ва савдо маҳсулотлари ёнган, савдо дўконининг 35 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви сабабли юзага келган деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда унинг моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг