Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Электромобиллар импорти 3 баробарга ошди – статистика

Электромобиллар импорти 3 баробарга ошди – статистика

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 46,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 499 дона электромобиллар импорт қилган.

Жорий йилда электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1 003 донага ёки 3 баробарга ошган.

Ўзбекистон жорий йилнинг  январь-август ойларида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар:

  • Хитой – 1,3 минг дона
  • БАА – 110 дона
  • Германия – 34 дона
  • Гонконг – 30 дона
  • Бошқа давлатлар– 19 дона
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг