Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эмомали Раҳмон ҳам Мирзиёевни референдумнинг муваффақиятли ўтгани билан табриклади

Эмомали Раҳмон ҳам Мирзиёевни референдумнинг муваффақиятли ўтгани билан табриклади

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

«Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан Сизни ва бутун қардош Ўзбекистон халқини тожик халқи номидан ва шахсан ўз номимдан табриклайман.

Референдум якунлари Сизнинг жамиятни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва мамлакатда давлатчиликни мустаҳкамлашга қаратилган стратегик йўналишингизга бўлган Ўзбекистон халқининг юксак ишончи ва кучли қўллаб-қувватловини яна бир бор тасдиқлайди», – дейилади Тожикистон президенти табригида.

Эмомали Раҳмон, шунингдек, Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва давлат фаолиятида янги муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт тилаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 май куни ушбу мазмундаги табриклар Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида ҳам билдирилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг