Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Энг китобхон» ҳудудлар аниқланди

«Энг китобхон» ҳудудлар аниқланди

Ўзбекистоннинг қайси вилоятлари аҳолиси кўпроқ китоб сотиб олаётгани ҳақида маълумот берилди.

Давлат солиқ қўмитаси берган маълумтга кўра, аҳоли томонидан онлайн назорат касса техникаси орқали 2022 йил январ-август ойларида 111,7 млрд сўмлик китоб сотиб олинган.

Ушбу давр мобайнида 5 708 та китоб савдоси билан шуғулланувчи субъектнинг 15,3 минг савдо шохобчалари орқали 980,6 минг марта китоб маҳсулотлари реализация қилинган.

Энг кўп китоб харид қилинган ҳудудлар эса:

  • Тошкент шаҳри – 58,9 млрд сўм
  • Андижон вилояти – 14,8 млрд сўм
  • Тошкент вилояти – 12,5 млрд сўм
  • Навоий вилояти – 6,8 млрд сўм
  • Самарқанд вилояти – 4,1 млрд сўм
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг