Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фазлиддин Ғойибназаровнинг овда тушган фотосига расмий муносабат билдирилди

Фазлиддин Ғойибназаровнинг овда тушган фотосига расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Рио-2016 олимпиадаси ғолиби Фазлиддин Ғоибназаровнинг  овда акс этган видео ва суратлари тарқалди. Ҳолат юзасида Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ўрганишлар давомида 2022 йилнинг 30 декабрь  куни Тошкент вилояти Бекобод тумани Сирдарё дарёсида  фуқаро X.У томонидан қушлар овлангани ва ўлжалар билан бевосита бошқа фуқаролар билан биргаликда спортчи Ф. Гаибназаров ҳам фото ва видеотасвирга тушганлиги ўз тасдиғини топди.

Ўрганишлар давомида овни амалга оширган фуқаро X.У нинг ов қилишга тегишли ҳужжатлари мавжудлиги, у овчилик жамиятидан рўйхатдан ўтганлиги аниқланди.

Бироқ, у ов жараёнида белгиланган меъёрларга амал қилмаган ҳолда ов қилиш қоидаларини қўпол тарзда бузганлиги ва бу билан табиатга зарар етказганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддасига асосан, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима ва ҳайвонот оламига етказилган зарар миқдори ҳисобланиб, ов қуроллари Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБга белгиланган тартибда топширилган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан барча иштирокчилардан бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги тўғрисида тушунтириш хатлари олиниб, профилактик суҳбат ўтказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг