Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ислом билим юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган сана эълон қилинди

Ислом билим юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган сана эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига кириш тест синовлари бўлиб ўтадиган сана эълон қилинди.

ДТМнинг хабар беришича, Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2022 йил 23 август куни 1-сменада бўлиб ўтади ва 08:00 да бошланади.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 07:00дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралмоқда.

Тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома эса талабгор ҳужжат топширган таълим муассасаси томонидан тарқатилиши маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг