Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Жо Байдендан табрик хати олди

Шавкат Мирзиёев Жо Байдендан табрик хати олди

АҚШ президенти Жозей Байден Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Наврўз байрами муносабати билан табрик мактуби йўллади.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!Америка халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз айёми муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўлламоқдаман.

Ўтган йил давомида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари умумий муаммоларни ҳал қилиш, халқларимиз хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида бирлашди.

Ушбу уйғониш ва янгиланиш мавсумида Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Шу кунларда янги марраларни белгилаб, мустаҳкам тинчлик ва ўзаро англашув руҳидаги умумий келажак сари саъй-ҳаракатларимизни давом эттирар эканмиз, мен мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва халқларимиз дўстлиги янада мустаҳкамланишига ишонаман.

Наврўз муборак!

Ҳурмат билан, Жозеф Байден,Америка Қўшма Штатлари Президенти», дейилади мактубда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг