Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жорий йилги пахта теримида 1 кило пахта учун қанча тўланиши маълум бўлди

Жорий йилги пахта теримида 1 кило пахта учун қанча тўланиши маълум бўлди

Бу йил қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 1500 сўм тўланади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилги терим мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 1-теримда 1500 сўмдан, 2-теримда эса 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Қашқадарё вилоятида «Пахта - 2022» йиғим-терим ишлари бошлаб юборилган.

Маълумот учун, 2021 йилги пахта йиғим-терими мавсумида қўлда терилган 1 килограмм пахта учун биринчи теримда 1200 сўмдан, иккинчи теримда 1500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг