Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактаблар таъмирига ажратилган маблағлар «туя» қилинди

Мактаблар таъмирига ажратилган маблағлар «туя» қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари ҳудудларда таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш борасида «Замонавий мактаб» талабларига мос равишда сифат назорати текширувларини ўтказмоқда.

Қайд этилишича, мазкур назорат тизимида Департамент асосий эътиборини ҳуқуқбузарлик содир этилгунга қадар аниқлаш, профилактика қилиш ва бартараф этишга қаратади.

Текширувларда аниқланишича, профилактик тадбирлар ҳамда кўрсатилаётган амалий ёрдамларга қарамасдан яратилган шароитларни шахсий бойлик орттириш «имконияти» сифатида кўраётган айрим қурилиш ташкилотларининг раҳбарлари мактаб биноларини қуриш ёки жорий таъмирлашида белгиланган талабларга риоя қилмасдан ажратилган маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, амалда бажарилмаган ишларни расмий ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали Булоқбоши туманида «T.T.» МЧЖ томонидан 1,2 млрд сўм, Томди туманида «Н.О.» МЧЖ томонидан 316 млн сўм ва Олмалиқ шаҳрида «М.Е.» МЧЖ томонидан 306 млн сўм талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан  жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг