Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви 2023 йил 4 майдаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Айни пайтда, базавий инфляция даражасининг умумий инфляциядан юқорилиги иқтисодиётда маълум бир инфляцион хатарларни сақланиб қолаётганлиги ифодалайди.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасидаги нархларда барқарор ўсиш тенденциялари кузатилмоқда. Аксарият мамлакатларда базавий инфляциянинг юқорилигича қолаётганлиги, қатъий глобал молиявий шароитларнинг узоқроқ муддат сақланиб қолиши бўйича эҳтимолларни кучайтирмоқда», – дейди йиғилишда МБ Бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов.

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2023 йил 15 июнга белгиланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг