Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Навоийазот» мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Навоийазот» мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси қирғоқларида балиқларнинг кўплаб нобуд бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

Навоий вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасини эълон қилди.

Аниқланишича, 2022 йилнинг 4-5 сентябр кунлари «Навоийазот» акциядорлик жамиятига қарашли 1-ташланмаси (267-сонли қудуқ) орқали Зарафшон дарёсига меъёридан ортиқ даражада ифлосланган сувлар оқизилаётганлиги натижасида дарёдаги 2 млрд. 613 млн. 510 минг сўмлик жами 4 204 дона турли хилдаги балиқлар нобуд бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 8 октябрь куни Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан «Навоийазот» АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 196-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти прокуратураси органлари томонидан тергов жараёни назоратга олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг