Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда конни портлатиш вақтида ишчи ҳалок бўлди

Навоийда конни портлатиш вақтида ишчи ҳалок бўлди

Навоий вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «Навоий кон металлургия комбинатида нега ўлимлар сони ортмоқда?» сарлавҳали хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Прокуратурага кўра, жорий йилнинг 26 ноябрь куни Навоий кон-металлургия комбинати АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли «Шарқий» конида портлатиш ишлари олиб борилган ҳудудда руда тошларни олиш ишлари билан шуғулланаётган ЭКГ-40 русумли экскаватор кабинасига тоғ жинслари кўчмаси сачраб тушиши оқибатида, кабинада бўлган машинист Ш.Ш тан-жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари, ЭКГ-40 русумли экскаватор кабинасида бўлган, машинист ёрдамчиси Т.М «бўйин ва ўнг қўл кафт соҳаси 1 ва 2-даражали куйиши» тан жароҳатини олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги 2-сон ИИБ тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг