Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукусда «дом»лар ўртасида сувдан фойдаланиш бўйича рейтинг тизими ишга туширилади

Нукусда «дом»лар ўртасида сувдан фойдаланиш бўйича рейтинг тизими ишга туширилади

Нукус шаҳрида 2024 йил 1 январдан синов тариқасида ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида «Тежамкор уй» ва «Тежамкор хонадон» рейтинг тизими ишга туширилади.

Йил якунида танлов натижаларига кўра, энг кам сув ишлатган 20 та хонадон ҳамда хонадонларининг 50 фоизидан ортиғи белгиланган меъёрлардан кам сув ишлатган 20 та кўп қаватли уйлар рағбатлантирилади. Ғолиб хонадон ва уйларга эса қуёш панеллари ёки уй атрофини ёритиш мосламалари бепул ўрнатиб берилади.

Мазкур тажриба 2025 йилдан Тошкент шаҳри ва барча вилоят марказларида ҳам жорий қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг