Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ва ниҳоят, ампутантлар терма жамоаси тақдирланади

Ва ниҳоят, ампутантлар терма жамоаси тақдирланади

Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси биносида футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиларига Президент совғалари топширилади.

Жорий йилда Туркиянинг Анталя шаҳри мезбонблик қилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 3-ўринни қўлга киритганди. Футболчилар Ўзбекистонга қайтгач, уларга 10 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари берилган эди.

Бугун, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Президент қарорига мувофиқ,  Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасининг 15 нафар аъзосига Cобалт автомобили совға қилинади.

Маълумот учун, футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ўз тарихида 5 маротоба Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг