Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда педагог-ўқитувчилар сони нечта экани айтилди

Ўзбекистонда педагог-ўқитувчилар сони нечта экани айтилди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда фаолият юритаётган педагог-ўқитувчилар сони ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги таълим ташкилотларида  жами 685,4 минг нафар педагоглар фаолият юритмоқда.

Жами педагогларнинг таълим турлари бўйича сони:

  • Мактабгача таълим ташкилотларида – 116,0 минг нафар
  • Умумтаълим муассасаларида – 510,0 минг нафар
  • Академик лицейларда – 3,3 минг нафар
  • Касб-ҳунар мактабларида – 9,9 минг нафар
  • Коллежларда – 3,9 минг нафар
  • Техникумларда – 4,9 минг нафар
  • Олий таълим ташкилотларида – 37,4 минг нафар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг