Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда молхонадан 27 ёшли аёлнинг жасади топилди

Қашқадарёда молхонадан 27 ёшли аёлнинг жасади топилди

Қашқадарё вилояти Косон туманида молхонадан 27 ёшли аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Millar» теледастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Косон тумани «Бешқўтан» маҳалласида яшаган 1996 йилда туғилган аёл жорий йил 2 июнь куни соат 13:30 ларда руҳиятидаги ўзгаришлар сабабли яшаш хонадонидаги молхонага ўзини ўсиб қўйган.

Бироқ марҳуманинг онаси аёл эри томонидан уриб ўлдирилган деган гумонга бормоқда.

«Бир кун қизим уйга келганида «онажон куёвингиз мени ўлдираман деяпти» деб айтди. Мен ишонмадим. «Болам 3 та фарзандларинг бор, бундай қилмайди», дедим. Кейин бир куни куёвим менга қўнғироқ қилиб, «қизингиз ўзини осмоқчи» деб айтди. Мен қизимга «сен шундай қилмоқчимисан» десам, қизим «онажон куёвингиз алдаяпти» деб жавоб берди», – дейди марҳуманинг онаси.

Марҳуманинг жасадини кўрган гувоҳнинг айтишича, аёлнинг бўйин қисмида қўл излари бўлиб, танасида кўплаб жароҳатлар бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда. Марҳуманинг ўлими юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг