Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда тест имтиҳонлари вақтида телефондан фойдаланиш ҳолати аниқланди

Қашқадарёда тест имтиҳонлари вақтида телефондан фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ижтимоий тармоқларда тест имтиҳонлари жараёнида физика ва математика фанларидан тест саволлари акс этган 6410554 рақамли тест топшириқлари китоби сурати тарқалди.

ДТМ берган маълумотга кўра, мазкур ҳолат жорий йил 12 август куни Қашқадарё вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдалангани видеокузатув орқали аниқланган.

Хабарда айтилишича, ушбу абитуриент айни пайтда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига мувофиқ тест синовидан четлаштирилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг