Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзини «Дилафруз» деб таништириб юрган 59 ёшли эркак ушланди

Ўзини «Дилафруз» деб таништириб юрган 59 ёшли эркак ушланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 30 ёшли (аёл) А.Х. ариза билан мурожаат қилиб, «Telegram» мессенжерида номаълум шахс томонидан ўзининг номига расмийлаштирилган пластик картасидан жами 11.557.000 миқдоридаги пуллар алдов йўли билан ечиб олинганлигини маълум қилган.

Ўрганишлар давомида, ушбу жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 59 ёшли эркак А.У. содир этганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, А.У., А.Х. билан «Telegram» мессенжерида ўзини «Дилафруз» деб таништирган ва бир дона аёллар курткасини 500.000 сўмга келишиб, А.Х.га тегишли бўлган пластик картасининг махфий кодларини сохта ҳавола юбориш орқали алдов йўли билан қўлга кириб, жами 11.557.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ечиб олган.

А.У.га нисбатан Ўз. Рес. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг