Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Совуқ об-ҳаво сабаб «Афросиёб»нинг қатор рейслари бекор қилинди

Совуқ об-ҳаво сабаб «Афросиёб»нинг қатор рейслари бекор қилинди

Ўзбекистонда давом этаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли, йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни ўз манзилларига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишини олдини олиш  мақсадида«Афросиёб»нинг қатор рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 766/765-сонли «Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишидаги  «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлари қатновлари 2023 йилнинг  16,17,18,19,20 январ кунлари ҳаракатланиши керак бўлган 5 та рейсга бекор қилинади.

Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни эса chipta.railway.uz сайтида қайтариш мумкин. Чипта тўлиқ қийматда қайтарилади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти йўловчилардан мазкур  вазиятни тўғри баҳолаб, тушунишларини ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 13 январь куни «Бухоро – Тошкент» йўналишидаги 765-сонли «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездида совуқ об-ҳаво сабаб носозлик юзага келгани хабар қилинган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг