Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди қобилиятли талабалар вазирлик ва ҳокимликлар тизимида стажировка ўтайди – Мирзиёев

Энди қобилиятли талабалар вазирлик ва ҳокимликлар тизимида стажировка ўтайди – Мирзиёев

 

Бугунги йиғилишда Президент Мирзиёев давлат хизматларини ислоҳ қилиш, хусусан, давлат идораларига ишга қабул қилишнинг шаффоф тизимини яратиш тўғрисида тўхталди.

Таъкидланишича, бу тизим тажриба тариқасида Самарқанд вилояти ва Давлат солиқ қўмитасида синовдан ўтказилган бўлиб, йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча идораларда жорий қилиш топшириғи берилди.

Бунинг учун, икки ой муддатда олийгоҳлар дипломлари ва меҳнат дафтарчаларини мавжуд электрон базага тўлиқ киритиб, уни Танлов электрон платформасига интеграция қилиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, йил якунига қадар 4 мингта бўш лавозимга танлов ўтказиш топширилди.

«Ҳар бир вазирлик ва ҳокимлик кадрлар танлашни олийгоҳлардан бошлаши зарур.

Бу тажрибани тизимли йўлга қўйиш учун ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими бир ой муддатда Ёш мутахассисларни танлаш дастурини эълон қилади.

Дастур доирасида олийгоҳларнинг битирувчи курсларида ўқиётган қобилиятли ёшлар сараланиб, вазирлик ва ҳокимлик тизимида стажировка ўтайди ва ўқишни тамомлагач, танлов асосида ишга қабул қилинади.

Бунда, нафақат ўзимиздаги олийгоҳ талабалари, балки нуфузли хорижий олийгоҳларда ўқиётган ёшларимиз ҳам қамраб олинади», – деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг