Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда болалар боғчасида ёнғин чиқди. Ёнғин оқибатлари ҳақида маълумот берилди

Тошкентда болалар боғчасида ёнғин чиқди. Ёнғин оқибатлари ҳақида маълумот берилди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида ёнғин содир бўлди.

Пойтахт ФВБга кўра, бугун, 3 декабр куни соат 02:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Жарариқ маҳалласи Жарариқ кўчасида жойлашган хусусий боғчада ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 02:03 етиб борган ва ёнғин соат 02:30 да қуршаб олиниб, соат 02:46 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бино 2-қаватининг 200 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғиндан бинонинг 300 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг