Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ижара нархлари бир йилда 20 фоизга қимматлаган

Тошкентда ижара нархлари бир йилда 20 фоизга қимматлаган

Февраль ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқотида маълум қилинган.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 метр квадрат учун 9,86 долларни ташкил этиб, 2023 йил январь ойига нисбатан 2,3 фоизга пасайди.

Ижаранинг энг юқори нархлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур (13,3 АҚШ доллари), Яккасарой (12 АҚШ доллари) ва Миробод (12 АҚШ доллари) туманларида қайд этилди.

Ижаранинг нисбатан паст нархлари пойтахтнинг Учтепа (7,7 АҚШ доллари), Сергели (6,8 АҚШ доллари) ва Бектемир (6,6 АҚШ доллари) туманларида қайд этилди.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 19,9 фоизга ошди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг