Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда метро поезди тагига ўзини ташлашга уринган шахс ушлаб қолинди

Тошкентда метро поезди тагига ўзини ташлашга уринган шахс ушлаб қолинди

Тошкент метрополитенининг «Пахтакор» бекатида бахтсиз ҳодисанинг олди олинди.

Гап шундаки, 20 феврал куни соат 19:20 ларда метронинг «Чилонзор» бекатида поездга чиққан 1997 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи Д.О. «Пахтакор» бекатига келган вақтида ўз жонига қасд қилиш ниятида ўзини поезд тагига ташлашга уринган. Мазкур бекат платформасида хизмат олиб бораётган Метрополитенда ХТБ Саф бўлинмалари иккинчи батальон, сафдор ходими, сафдор А.Далабоевнинг ҳушёрлиги ва тезкорлиги сабаб унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Суриштирув давомида аниқланишича, фуқаро Д.О. 2016 йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида шизофрения ташхиси билан рўйхатда турган. Онаси Ф.А. воқеа жойига чақиртирилиб, Д.О. унга соғ-саломат ҳолда топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг