Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда тезликни 60 км/соат этиб белгилаш таклифи ҳали ҳам кучда

Тошкентда тезликни 60 км/соат этиб белгилаш таклифи ҳали ҳам кучда

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракатланиш тезлигини соатига 60 километргача камайтириш юзасидан киритилган таклиф Кенгаш томонидан рад этилганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 16 сентябрдаги етмишинчи сессияси кун тартибида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракатланиш тезлигини соатига 60 километргача камайтириш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилган.

Унда депутатлар томонидан юқорида киритилган таклифни муҳокама қилиш жараёнида алоқадор идора ва ташкилотлар билан биргаликда ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш зарурлиги, бунда Тошкент шаҳар кўча ва йўл тармоғи, аҳолининг ҳаракатланиш оқимлари йўналишларини ва шу каби бир қатор омилларни ҳисобга олиш зарурлиги билдирилган.

Якунда эса баён этилганлардан келиб чиқиб, депутатлар томонидан мазкур таклиф рад этилмаган бўлиб, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига қайта киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг