Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг айрим ҳудудлари икки кунга ичимлик ва иссиқ сув таъминотидан узилади (рўйхат)

Тошкентнинг айрим ҳудудлари икки кунга ичимлик ва иссиқ сув таъминотидан узилади (рўйхат)

«Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан Тошкент шаҳар Яккасарой ва Сергели туманларидан кесиб ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиш жараёнида 2023 йил 17 апрел соат 9:00 дан 2023 йил 19 апрел соат 9:00 гача ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 4 та туманда ичимлик суви таъминоти икки кунга ўчирилади.

Шу боис «Тошкент иссиқлик электр маркази» ҳам ускуналарининг ишлашини 2 кунга тўхтатаяпти.

«Тошкент ИЭМ»га кўра, пойтахтнинг  8 та туманидаги аҳоли икки кунга 17 апрел соат 09:00 дан 19 апрел соат 09:00 гача иссиқ сув таҳминотидан узилади.

Ичимлик суви вақтинча узиладиган манзиллар рўйхати ушбу ҳаволада. 

Иссиқлик суви таъминоти тўхтатиладиган манзиллар рўйхати эса мана бу ерда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг