Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой томони Самарқандга 2 та автобус ва 40 микроавтобус совға қилди

Хитой томони Самарқандга 2 та автобус ва 40 микроавтобус совға қилди

Самарқандга Хитойдан 2 та автобус ва 40 микроавтобус совға сифатида келтирилди.

Маълум қилинишича, совға келгуси ҳафтада Самарқандда ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан олиб келинган.

Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг совғаси сифатида «Yutong» заводи вакиллари томонидан тақдим этилган автобусларни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев  қабул қилиб олди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида алоқалар барча соҳаларда мустаҳкамланиб бораётганлиги, бу транспорт воситалари нуфузли саммитнинг юксак савияда ўтказишга ёрдам бериши таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг