Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Диабетга қарши курашишнинг оддий усули топилди

Диабетга қарши курашишнинг оддий усули топилди

Фото: «Flgso.ru»

Буюк Британияда Кембриж университети олимлари 2-тип диабетга қарши курашишнинг оддий усулини аниқлашди. Одатда касаллик ремиссияси учун углеводсиз парҳез қўлланилади. Бироқ тўқималарнинг инсулинга сезгирлигини оширишга беш йил мобайнида вазнни 10 фоиз камайтириш ҳам қўл келган. Бу ҳақда «Science Alert» нашрига таяниб «Рамблер» хабар бермоқда.

Тадқиқотда 2-тип диабет ташхиси қўйилган 40 ёшдан 69 ёшгача бўлган қарийб 867 нафар киши қатнашди. Иштирокчиларнинг бир қисми оддий тиббий ёрдам олган бўлса, қолганлари маслаҳатлардан ташқари даво муолажаларидан ҳам фойдаланишган. Беш йиллик тажрибадан сўнг ремиссия 257 кишида (иштирокчиларнинг 30 фоизида) қайд этилган.

Ремиссия 10 фоиз вазн йўқотган кишиларда тадқиқот давомида оғирлиги умуман ўзгармаган кишиларга нисбатан икки баравар юқори бўлган.

Бунда қатъий парҳез ёки турмуш тарзини буткул ўзгартириш талаб этилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг