Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Диетолог совуқ қаҳванинг зарари ҳақида маълумот берди

Диетолог совуқ қаҳванинг зарари ҳақида маълумот берди

Фото: «Pixabay / grafmex»

Шифокор-диетолог Нурия Дианова совуқ қаҳванинг зараридан огоҳлантирди. Бу ҳақда у «Sputnik» радиосига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Мутахассис изоҳлашича, ичимликка сут ёки қаймоқ қўшилганда ундаги микроорганизмларнинг кўпайиш хавфи сезиларли даражада ошади. Чунки намлик уларнинг ривожланиши учун энг қулай шароит ҳисобланади. У бундай қаҳвани бир соатда албатта ичиб тугатишни маслаҳат беради. Дианованинг қайд этишича, бир-икки соатда оддий қора қаҳвага ҳеч нарса бўлмаслиги мумкин, шундай бўлса-да, барибир уни музлатгичга қўйишни тавсия этади.

Гастроентеролог, шунингдек, фақат янги тайёрланган қаҳва таъми ва хушбўйлиги туфайли одамга муайян психологик таъсир кўрсатишини, совиб қолган ичимлик эса бу даражада «тетиклаштириш» хусусиятига эга эмаслигини эслатиб қўйди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг