Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг радиоактив мева

Энг радиоактив мева

Фото: «Frutstar.ru»

Пекин аэронавтика ва астронавтика университети олимлари бананда радиация қаердан келиб чиқишини тушунтириб берди. Уларнинг сўзларига кўра, мева таркибидаги калий-40 туфайли озроқ ионлаштирувчи нур таратади, дея хабар беради WeChat ижтимоий тармоғи.

Физика фанлари номзоди Чжан Сяотянь ва биотиббиёт муҳандислиги фанлари доктори Лиао Цзе бананни энг радиоактив мева деб атади. Унинг таркибида кимёвий элементнинг радиоактив изотопи калий-40 бўлиб, у ионлаштирувчи нурланишнинг энг катта табиий манбаи ҳисобланади.

Бироқ бананлар одам организмига зарар етказмайди, чунки улар таркибида калий-40 минимал миқдорда мавжуд.

«У саратонни келтириб чиқариши мумкин бўлган нурланиш дозаси билан таққослаганда чанг заррасига ўхшайди», – дея таъкидлади мутахассислар.

Банан эквиваленти радиация дозаларини ўлчаш учун ишлатилади: у радиация миқдорини истеъмол қилинган мевалар сонига кўра аниқлайди.

Шундай қилиб, битта мевани истеъмол қилган одам тахминан 0,0778 микрозиверт (радиация ўлчов бирлиги) олади. Шу билан бирга, кўкрак қафаси компьютер томографияси 70 минг бананга тенг. Aтом электр станциясининг атроф-муҳитга максимал мумкин бўлган радиация таъсири йилига 2,5 минг, радиациянинг ҳалокатли дозаси эса 35 миллион бананга етади.

Мутахассисларнинг эслатишича, радиация ҳамма жойда одамларни ўраб олган. Шундай қилиб, электрон ва маиший техника, жумладан, мобиль телефонлар, компьютерлар, телевизорлар, микротўлқинли печлар, чироқлар ва бошқа қурилмалар ионлаштирувчи нурланиш манбаи ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг