Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эски кредитни ёпиш учун ҳеч қачон янги кредит олманг!

Эски кредитни ёпиш учун ҳеч қачон янги кредит олманг!

Фото: Pormezz/Shutterstock/FOTODOM

Россияда банкдан қарз олган ҳар бешинчи одам кредитини тўлашга пул топа олмаяпти, бу ҳақда «Власова ва шериклар» адвокатлар ҳайъати раиси Ольга Власова маълум қилди.

Унинг айтишича, бундай муаммога дуч келганлар вазиятни ҳар томонлама баҳолаб, ечим қидиришлари, янги даромад манбаларини қидиришлари лозим.

Масалан, кўчмас мулкни ижарага бериш ёки мулк (автомобил ёки маиший техника)ни сотиш мумкин. Албатта, бу осонмас.

Аммо эски кредитни ёпиш учун ҳеч қачон янги кредит олманг! Власова бу ғоя ҳар қанақасига ўзини оқламаслигини уқтирди.

«Янги кредитнинг фоизлари эскисига қўшилиб, босимни янада оширади. Битта қарзини эплай олмаётган кредит олувчи учун иккита қарзни ёпиш — ўта таваккалчилик», — деди юрист.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг