Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус кийим билан уйга кириб келиши мумкинми?

Коронавирус кийим билан уйга кириб келиши мумкинми?

Фото: «Yandex.com»

Коронавирус инфекцияси оёқ кийимнинг тагида уйга кириб келиши мумкин, дейди экспертлар «Channel 4» Британия телеканали «Coronavirus: How Clean Is Your House» дастурида.

Тез ёрдам шифокори Жавид Абдельмонейм ва вирусолог Лиза Кросс пандемия пайтида кўчага чиқиш учун фақат бир жуфт пойабзалдан фойдаланишни маслаҳат беришди.

«Уйга келган заҳоти оёқ кийимни ечинг. Аксарият пойабзалларнинг таглиги тешиксиз резина бўлади. У ерда вирус беш кунгача яшаши мумкин», — деб таъкидлайди шифокор.

Шунингдек, улар ушбу пойабзални уйга кираверишда қолдиришни тавсия этишди.

Экспертлар кўчага кийган кийимни уйга келган заҳоти ювиш кераклигини таъкидлашди. Чунки вирус матоларда 24 соатгача яшаши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг