Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мия касаллигидан қандай қутулиб қолиш мумкин?

Мия касаллигидан қандай қутулиб қолиш мумкин?

Фото: Medium

Мутахассисларнинг таъкидлашича, жисмоний машқлар мияни тузалмас касалликлардан сақлайди. Ҳатто одам Альцгеймерга чалина бошлаган бўлса ҳам, жисмоний машқлар касаллик ривожланишига тўсиқ бўлади.

Бадантарбия машқлари миядаги эски нейрон тўқималарни сақлайди ва янгилари пайдо бўлишига олиб келади. Шу билан бирга сақловчи нейромедиаторлар сонини ҳам оширади.

Альцгеймар касаллиги билан боғлиқ ҳолатларнинг учтадан биттасида турмуш тарзини ўзгартириш катта фойда келтирган. 65 ёшдан катта одамлар ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача интенсив машқ қилиши ёки 75 дақиқа юқори интенсив машғулотлар билан банд бўлиши лозим. Бу ўринда ҳар бир машқ камида 10 дақиқа давом этиши лозим.

Бадантарбия машқлари кекса одамларда мия фаолиятини яхшилаш билан бирга уйқуни яхшилайди ва тушкунликка тушмасликка сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг