Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар ўта хавфли касалликнинг олдини оладиган ичимликни топишди

Олимлар ўта хавфли касалликнинг олдини оладиган ичимликни топишди

Фото: «Zastavki.com»

Занжабил чойи кучли шифобахш хусусиятга эга бўлиб, бўғимлардаги оғриқни камайтиради, холестерин даражасини ҳамда саратон хавфини камайтиради.

Кўплаб тадқиқот натижалари занжабилнинг саратонга қарши хусусиятлари ҳақида далолат беради, деб ёзади «Express» нашри.

Занжабилнинг афзалликлари ўсимлик илдизи таркибидаги гингерол моддаси билан изоҳланади. Мутахассисларнинг фикрича, кўк чой билан қўшилганда занжабилнинг фойдаси икки баравар ортади.

Тадқиқотда 30 киши иштирок этган. Улар кунига икки граммдан занжабил экстрактини қабул қилишган. Натижада ичак саратони хавфи камайиши қайд этилди. Бундан ташқари, занжабил таркибидаги салицилат юқори қон босимини назорат қилишга ёрдам беради.

Ўсимлик оғриқ қолдирувчи табиий восита сифатида ишлатилиши мумкин. У, шунингдек, иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди. Бу, ўз навбатида, организмга турли касалликларга қарши курашишда ёрдам беради.

Олимлар занжабил чойини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш жиғилдон қайнаши ва ич кетишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг