Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Онколог кунгабоқар ёғи хавфидан огоҳлантирди

Онколог кунгабоқар ёғи хавфидан огоҳлантирди

Фото: «Zen.yandex.com»

Рафинадланган кунгабоқар ёғи соғлик учун хавфли бўлиши, саратонни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда хирург-онколог Иван Карасев «Instagram»да маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу маҳсулот рафинадлаш жараёнида кимёвий моддалар, масалан, бензин ва гексан билан ишлов берилади. Ёғни улардан тўлиқ тозалашнинг иложи бўлмагани боис таомга тушади. Шунингдек, қовуриш вақтида ёғ таркиби бутунлай ўзгариб кетади, канцероген моддалар ҳосил бўлади. Овқат пишириш жараёнида улар озиқ-овқат маҳсулотларига сўрилади. Шу боис улар деярли ҳар куни одам организмига тушади.

Рафинадланган кунгабоқар ёғи таркибида жуда кўп миқдорда трансёғлар мавжуд. Улар танада тўпланиб, турли касалликларни келтириб чиқаради.

Шифокорнинг айтишича, оиласи аллақачон бундай ёғдан бош тортиб, ўрнига зайтун ёғидан фойдаланишади. Зайтун ёғи таркибида антиоксидантлар кўп бўлиб, касалликнинг бошланғич босқичларида саратон ҳужайралари ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг